☰ Меню

Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати
хавфсизлиги бошқармаси

ИИББ ЙҲХБ ҳамда Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси раҳбарлари брифинги якунланди

2018 йил 6 декабрь куни Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБда Президент ва ҳукуматнинг йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ва Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси фаолиятига алоқадор қарорларини ёритиш бўйича долзарб масалаларга бағишланган брифинг ўтказилди.

Йўлларда хавфсизликни таъминлаш мақсадида 2018 йил 1 декабрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисидаги низомнинг тасдиқланди.

ЙҲХБ бошлиғи в.б. подполковник Азиз Собиров ЙПХ ходимлари ва йўл ҳаракати иштирокчилари ўртасидаги муносабат ва махсус воситаларнинг қўлланилиши ҳақида тўхталиб ўтди. Транспорт воситалари ЙПХ инспекторлари томонидан қуйидаги сабабларга кўра тўхтатилишлари мумкин: ҳайдовчи томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини ташқи кузатув давомида кўрганда ёки махсус воситалар ёрдамида қайд қилинган ҳолатда; транспорт воситаси, ҳайдовчи ёки йўловчининг қидирувда эканлиги, йўл-транспорт ҳодисаси ёки бошқа ҳуқуқбузарликка алоқадорлиги тўғрисида маълумотга эга бўлган тақдирда; ҳайдовчи ёки йўловчининг йўл-транспорт ҳодисасига ёки ҳуқуқбузарликка ойдинлик киритишда гувоҳлиги зарур бўлган тақдирда.

Тошкент шаҳар Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бошлиғи подполковник Қудрат Юлдошев бугунги кунда паспорт тизими йўналишидаги ўзгаришлар ҳақида гапириб берди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 апрелдаги “Инновацион лойиҳаларни амалга ошириш ва идоравий ахборот тизимларини жадал интеграциялашувининг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, мавжуд паспорт тизими, туғилганлик ҳақида гувоҳнома ва бошқа шахсни тасқдиқловчи ҳужжатларнинг ўрнига, (ҳайдовчилик гувоҳномаларидан ташқари) республика ичида фуқаронинг ягона идентификация рақамига эга бўлган ва давлат хизматларидан фойдаланиш вақтида керак бўладиган шахсий маълумотларини ўз ичига оладиган идентификация карталар тизими жорий этилади (ID-карталар).  Ўзбекистон Республикаси Президентининг республикада паспорт тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги қарорига мувофиқ, 2019 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида икки турдаги: ички ва хорижга чиқиш учун мўлжалланган паспортлар амал қилади. Ички паспорт сифатида ҳозирги биометрик паспортлар ишлатилади, хорижий паспортлар эса фуқароларга хорижга чиқиш учун стикерларни ўрнини босиб, 10 йил муддатга берилади.

Тадбир якунида ОАВ вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.

Powered by GSpeech