☰ Меню

Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати
хавфсизлиги бошқармаси

Тўрт кун давомида йўл ҳаракати қоидалари 1434 маротаба бузилганлиги қайд этилди

2019 йилнинг 4 январь кунидан 7 январь кунигача Тошкент шаҳри кўчаларида пойтахт ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспекторлари томонидан ҳайдовчилар 1066 марта йўл ҳаракати қоидаларини бузганликлари қайд этилди.

20 нафар ҳайдовчилар транспорт воситаларини спиртли ичимлик таъсири остида бошқарганликлари аниқланди. Улар қаторида: 31 ёшли чет давлат фуқароси Liu  Zhendong (“Спарк” автомобили, давлат рақами 01 Н 005668), 25 ёшли Жиззах вилоятида яшовчи Азамат У. (“Ласетти” автомобили, давлат рақами 25 L 570 EA), 33 ёшли Қашқадарё вилоятида яшовчи Худоёр К. (“Нексия” автомобили, давлат рақами 30 Р 486 РА), 28 ёшли Тошкент вилоятида яшовчи Маъруфхўжа Х. (“Нексия” автомобили, давлат рақами 10 М 552 АА), 33 ёшли Тошкент вилоятида яшовчи Дониёрхон Н. (“Спарк” автомобили, давлат рақамисиз), 50 ёшли Андрей К. (“Ваз-2101” автомобили, давлат рақами R 237 LA), 50 ёшли Улуғбек И. (“Кобалт” автомобили, давлат рақами 01 В 970 UA), 34 ёшли Дмитрий К. (“Кавасаки” скутери, давлат рақамисиз), Баходир А. (“Ласетти” автомобили, давлат рақами 01 071 SBА) ва 26 ёшли Вахтанг Г. (“Спарк” автомобили, давлат рақами 01 233 FAА). Эслатиб ўтамиз, транспорт воситасини спиртли ичимлик таъсири остида бошқариш Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 131 моддасига мувофиқ транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йилу олти ойдан уч йилгача муддатга маҳрум қилиб, энг кам иш ҳақининг йигирма беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Ўзингизни ва атрофдагиларингизни ҳаётини ҳурмат қилинг, спиртли ичимликни ҳаттоки кам миқдорда истеъмол қилинганда ҳам транспорт воситасини бошқаришга уринманг.

55 нафар ҳайдовчилар транспорт воситаларини тегишли ҳужжатларсиз бошқаришган. Улар қаторида: 20 ёшли Сурхандарёлик Собиржон Ч. (“Ласетти” автомобили, давлат рақамисиз), 23 ёшли Бухоролик Зухриддин У. (“Матиз” автомобили, давлат рақами 80 О 488 МА), 27 ёшли Самарқандлик Бобурмирзо А. (“Ласетти” автомобили, давлат рақами 01 А 053 ЕВ), 25 ёшли Қашқадарёлик Элбек О. (“Кобалт” автомобили, давлат рақами 70 С 282 JA), 32 ёшли Андижон вилоятида яшовчи Баходиржон Р. (“Ласетти” автомобили, давлат рақами 60 Z 774 EA) ва 22 ёшли Азизбек Ю. (“Нексия-3” автомобили, давлат рақамисиз).

14 та автомобиллар ойналари тегишли рухсатсиз қорайтирилганлиги сабабли жарима майдончасига жойлаштирилдилар. Улар қаторида: 28 ёшли Икромжон М. (“Малибу” автомобили, давлат рақами 01 230 ААА), 27 ёшли Муроджон М. (“Ласетти” автомобили, давлат рақами 01 Z 002 CB), 18 ёшли Тошкент вилоятида яшовчи Абдумуталиб М. (“Ласетти” автомобили, давлат рақами 10 Т 284 QA), 26 ёшли Юсуфжон К. (“Спарк” автомобили, давлат рақами 01 S 050 QA), 21 ёшли Азиз М. (“Ласетти” автомобили, давлат рақами 01 М 001 АА) ва Мамуржон Э. (“Ласетти” автомобили, давлат рақами 01 R 755 DB).

Йўл ҳаракати қоидаларининг жиддий бузиш турларидан бири – светофорнинг тақиқловчи белгисига эътибор бермасилик. Тўрт кун ичида ушбу турдаги қоидабузарлик 18 маротаба содир этилди. Бу каби қоидабузарлик йўл-транспорт ҳодисасига ва мудҳиш оқибатларга олиб келиши мумкинлиги маълум.

Шунингдек, 12 нафар ҳайдовчилар автомобиль бошқара туриб мобиль телефонлардан фойдаланганликлари қайд этилди. Баъзи маълумотларга кўра, автомобиль бошқаруви вақтида телефон орқали гаплашиш ҳайдовчининг эътиборини худди спиртли ичимлик истеъмоли каби сусайтиради.

Қувиб ўтиш қоидалари пойтахт кўчаларида 107 бор бузилган, бу эса ўз навбатида 107 марта авариявий ҳолат юзага келганлигидан далолат беради.

Беш нафар ҳайдовчилар ЙҲХБ ЙПХ ходимининг қонуний талабига бўйсинмаганлар, жарима майдончасига жойлаштирилган машиналарнинг умумий сони 95 тани ташкил этди.

Ёдингизда бўлсин, йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш – бу ўзингизга, яқинларингизга ва йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчиларига бўлган ҳурматдир! Йўл ҳаракати қоидаларини ЙПХ инспектори ёки “Радар” белгиси бўлмаган ҳолда ҳам бузманг.

Powered by GSpeech