☰ Меню

Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати
хавфсизлиги бошқармаси

15 октабрдан 21 октабргача бўлган етти кун ичида ЙПХ ходимлари томонидан Тошкент шаҳар кўчаларида йўл ҳаракати иштирокчилари томонидан содир етилган 2606 қоидабузарлик аниқланди

Қоидабузарликларнинг аксарияти, яъни 794 факт ҳайдовчилар томонидан транспорт воситаларини бошқариш давомида хавфсизлик камарини тақмасликлари билан боғлиқ еди. 84 ҳайдовчи еса ўз автомобилларини тегишли ҳужжатларсиз бошқарган едилар. Масалан, “Тоёта Лехус” (давлат рақами 01 Л 094 БА) ҳайдовчиси 18-ёшли Бобур Ж. тўхтатилганда, унда ҳайдовчилик гувоҳномаси ва талони йўқлиги аниқланди. 20 октабрдан 21 октабрга ўтар кечаси тўхтатилган 17 ёшли Бубур Н.да (“Тоёта”, давлат рақами 01 W 101 ЛА) ҳам тегишли ҳужжатлар йўқлиги аниқланди. “Каптива” (01 C 077 БА) ҳайдовчиси ҳам ЙПХ га зарур ҳужжатларни тақдим қила олмади. 56 ҳайдовчилар светофорнинг таъқиқловчи белгисига қарамасдан ҳаракатни давом еттирганлари учун, 45 киши еса транспорт воситаларини бошқариш давомида уяли алоқа воситасидан фойдаланганликлари учун жаримага тортилдилар. Бундан ташқари, ЙПХ инспекторлари томонидан тегишли ҳужжатларсиз ойналари қорайтирилган 4 та автомобил аниқланди.

Powered by GSpeech