☰ Меню

Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати
хавфсизлиги бошқармаси

Йўл ҳаракати қоидалари қўпол бузилганлик ҳолатларида ҳайдовчилик гувоҳномалари олиб қўйилади

Бир қатор оммавий ахборот воситалари йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун жарима солиш биллинг тизими жорий қилинганлиги тўғрисидаги хабарни ёритишда шошқалоқликка йўл қўйиб, “ЙПХ инспекторлари енди ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб қўйишмайди” деган маънодаги сарлавҳали хабарлар тарқатишди. Аниқлик киритамиз: ЙПХ инспекторларида ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб қўйиш ҳуқуқи бор. Ҳайдовчилик гувоҳномалари йўл ҳаракати қоидалари Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексниг 14 моддаларида келтирилган ҳолатлар рўй берганда олиб қўйилади. Қуйида ушбу моддаларни келтириб ўтамиз: 1251-модда. “Юк ташиш қоидаларини, шатакка олиш қоидаларини бузиш” (2-қисм); 128-модда. “Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини пиёдалар йўлакларидан юргизиши, йўл белгилари ва йўл ҳаракатининг бошқа қоидалари талабларига риоя етмаслиги” (4-қисм); 1281-модда. 

Powered by GSpeech