☰ Меню

Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати
хавфсизлиги бошқармаси

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБда тадбиркорлик фаолияти субъектлари билан семинар ўтказилди

2018 йилнинг 7 декабрь куни Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ “Маърифат зали”да, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ”Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йилнинг 11 июлдаги ПҚ-3127-сон Қарори асосида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йилнинг 22 декабрь кунидаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги № 1010 сонли Қарори талаблари ижросини таъминлаш юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ бошлиғининг ўринбосари подполковник А.С.Садиров раислигида Семинар йиғилиши ўтказилди.

Семинарда: Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Транспорт воситаларининг техник ҳолати устидан назоратни ташкил этиш бўлими бошлиғи капитан Содиқов Хотам Акрамович  ва  шу бўлим бош инспектори подполковник А.Тўлабоев, шу бўлим шахсий таркиби ходимлари, 1-2-3-туманлараро автомобилларни диагностика қилиш станцияси бошлиқлари подполковниклар Б.А.Гаппаров,М.С.Хамраев ва майор А.У.Асадовлар иштирок этишди.

Шунингдек, таклиф этилган “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги аккредитация маркази” ДУК бўлим бошлиғи Т.Б.Шахмарданов ва етакчи мутахассис Б.А.Расулов,Тошкент шаҳар Ҳокимияти Ер-кадастр масалалари бўйича мутахассис, Ўзбекистон Республикаси Миллий метрология институти Давлат корхонавси 1-тоифали мутахассиси У.Д.Мухиддинов,”Мета-Автотрансдиагностик” МЧЖ раҳбари Дмитрий Кияев, КТБ “Автосозлаш” рахбари Шамил Урисов ва тадбиркорлик субъектлар вакиллари қатнашдилар.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ”Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йилнинг 11 июлдаги ПҚ-3127-сон Қарори асосида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йилнинг 22 декабрь кунидаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги № 1010 сонли Қарорида белгилаб берилган:

2018 йилнинг 1 январидан бошлаб транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказишда жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситаларининг техник ҳолати тадбиркорлик субъектлари-юридик шахслар томонидан ҳам текширилиши мумкин;

2019 йил 1 январдан бошлаб жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситалари тадбиркорлик субъектлари-юридик шахслар томонидан мажбурий техник кўрикдан ўтказилади каби талаблари ижроси юзасидан тадбиркорлик субъектлари ходимлари билан мулоқот олиб борилиб, уларни қизиқтирган саволларга тўлалигича жавоб берилди, таклифлар киритилди. 

Powered by GSpeech