☰ Меню

Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати
хавфсизлиги бошқармаси

ЙҲХБ ходимлари 135-сон ўрта мактаб ўқувчиларига йўл хавфсизлиги принциплари ҳақида сўзлаб беришди

Пойтахт йўлларидаги хавфсизлик ҳаракат иштирокчиларининг йўл ҳаракати қоидаларига бўлган ҳурматларига боғлиқдир. Бу ҳурматни эса болаликдан сингдириш зарур. Шу мақсадда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари мунтазам равишда мактабгача таълим муассасаларида, ўрта мактаб, лицей ва коллежларда бўлишади.

Мазкур йўналиш доирасида йўл-патруль хизмати инспеткорлари Яккасарой туманида жойлашган 135-сон умумтаълим мактаби ўқувчилари билан учрашишди. Мулоқот давомида Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари нафақат маълум йўл ҳаракати қоидалари ҳақида, балки амалиётда учраган ҳолатлар ҳақида ҳам сўзлаб беришди. Суҳбат давомида ҳар бир ўқувчи ўзини қизиқтирган саволига жавоб олди.

Powered by GSpeech