☰ Меню

Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати
хавфсизлиги бошқармаси

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари “Тошшаҳартрансхизмат” АЖда йиғилиш ўтказишди

Бугун, 11-апрель куни “Тошшаҳартрансхизмат” АЖда ер-усти транспортлари йўловчилари иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларини бартараф этишга бағишланган профилактик тадбир ўтказилди. Учрашув давомида автобуслар ҳайдовчилари билан йўловчи ташиш хизматини яхшилаш масалалари, шунингдек йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмаслик оқибатлари муҳокама қилинди. Йиғилишда иштирок этган Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ вакиллари йўловчи транспортларини техник кўрикдан ўтказиш тартибини муҳокама қилишди. Автопарклар раҳбарларига ҳар йили ўтказиладиган транспорт воситаларининг мажбурий техник кўригига тайёргарлик кўриш вазифаси топширилди.  

Ҳурматли ҳайдовчилар! Йўл-ҳаракати қоидаларига риоя қилинг, ёдингизда бўлсин, сиз йўловчиларингизнинг ҳаёти ва соғлиғи учун жавобгарсиз!

Powered by GSpeech