☰ Меню

Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати
хавфсизлиги бошқармаси

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари “Заковат-2022” интеллектуал ўйинида баҳслашишди

“Ватан ва элга садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз” – шиори остида ўтказилаётган маънавият ойлиги доирасида жорий йилнинг 14 апрель куни Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини бўлиб ўтди.

“Заковат” интеллектуал ўйини ҳақиқатдан ҳам илм-фанга, билим ва таълимга чанқоқ иштирокчиларни ўзига жалб этиб келмоқда. Бу сафар Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари 7 та жамоага бўлинган ҳолда ўз билимларини иштиёқ билан синовдан ўтказиб, жамоавий руҳни янада мустаҳкамладилар. “Заковат” ўйинининг ғолиб ва совриндорлари раҳбарият томонидан алоҳида эътироф этилиб, рағбатлантирилдилар. Иштирокчилар келгусида ҳам шундай тадбирларда қатнашишга тайёр эканликларини маълум қилдилар.

Powered by GSpeech