☰ Меню

Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати
хавфсизлиги бошқармаси

ИИББ ходимлари икки соат ичида олиб қочилган автомобилни топиб уни ўғирлаган шахсни қўлга олишди

“Лаcетти” русумли автомобил олиб қочилқанлиги ҳақидаги хабар ИИББ навбатчилик қисмига 17 октабр куни соат 19.05 да келиб тушди. Аризачи – масъулияти чекланган жамиятларнинг бирида ҳайдовчи бўлиб ишлайдиган 33 ёшли Шомурод С.нинг айтишича, у хизмат машинасини калити билан соат 16.00 да Қоратош кўчасидаги “Корзинка” супермаркети автотураргоҳи яқинида қолдирган. Соат 19.00 атрофида қайтиб келгач, ўз автомбили қолдирилган жойда йўқлигини кўриб 102 рақамиқа қўнғироқ қилди. Ички ишлар ходимлари томонидан тегишли чоралар кўрилиб, олиб қочилган автомобилнинг давлат рақамлари барча ЙПХ ва ППХ постларига тарқатилди. Шунингдек, воқеа жойида ўрнатилган видеокамералар қайд етган тасвирлар кўздан кечирилди. Камералардан бири қайд етган тасвирда, автомобил ёнига келиб унинг ешигини очиб машинани ҳайдаб кетган киши яққол кўринди. Олиб борилган тезкор-тадбирлар натижасида олиб қочилган автомобил Учтепа туманида тўхтатилди. 

Powered by GSpeech