☰ Меню

Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати
хавфсизлиги бошқармаси

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ махсус батальонининг ходимлари ўртасида семинар-тренинг машғулотлари ўтказилди

Куни кеча Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ махсус батальонининг шахсий таркиби ўртасида семенар тренинг машғулотлари бўлиб ўтди. Машғулотлар ИИББ ММИваКБТХ катта психологи ва ИИББ ЙҲХБ кадрлар гуруҳи катта психологлари томонидан амалга оширилди. Семинар-тренингдан асосий мақсад – ИИО ходимлари орасида стрессга бардошлилик даражасини оширишга қаратилган кўникмаларни шакллантириш.

Семинар давомида, ходимларни бир-бирларини яхши тушунишлари, муаммоларни англаб етишлари ва инсонларнинг стрессли вазиятларда уларга мослашиш жараёнини осонлаштиришга қаратилган психологик машқлар бажарилди. Шунингдек, ходим фаолияти давомида кўп учрайдиган ҳолатлар доирасида стрессоген вазиятларни енгишда касбий малака ва кўникмаларни шакллантирувчи машғулотлар ташкил этилди.

Касбий малака ва кўникмаларни шакллантириш мақсадида тақдим этилган вазиятларни ходим фаолияти давомида аҳамиятлилик даражасини белгилаш, муаммоларнинг ечимини топиш юзасидан тавсиялар берилди.

Powered by GSpeech