☰ Меню

Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати
хавфсизлиги бошқармаси

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни муборак!

Ҳурматли ҳамюртлар! Сизларни биз учун азиз бўлган байрамлардан бири – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни билан муборакбод этамиз! Давлатимизнинг асосий қонуни бундан 26 йил олдин – 1992 йил 8 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ўн биринчи сессиясида қабул қилинди.

Конституциянинг қабул қилиниши ижтимоий ва давлат қурилишининг барча жабҳаларидаги муносабатларни, миллий қонунчилигимизнинг барча соҳаларини тартибга солувчи аниқ ҳуқуқий тизимни ташкил этди. Ўзбекистон Конституциясининг ғоя ва нормаларида халқимизнинг кўп асрлик тажриба ва маънавий қадриятлари, бой тарихий-ҳуқуқий мероси акс эттирилгани унинг ҳаётийлигининг кафолатидир.

Сизга аъло кайфият, хонадонингизга қут-барака тилаймиз! Юртимиздаги тинчлик-осойишталик, хайрли ишлар бардавом бўлсин!

Байрамингиз муборак бўлсин!

Powered by GSpeech