☰ Меню

Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати
хавфсизлиги бошқармаси

ИИББ ЙҲХБ бўлинмаларидаги навбатлар муаммоси деярли ҳал қилинди

Яқинда Фейсбук ижтимоий тармоғидаги “Водители Ташкента” деб номланган таниқли гуруҳда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ бўлинмаларида (аниқроғи, “Файзобод” ТРИБда)  юзага келаётган навбатлар ва уларнинг оқимини бошқаришни “Электрон навбат” дастурий комплекси ёрдамида такомиллаштириш ҳақидаги мақола жойлаштирилди. Агар бу таклифни юзага келтирган муаммо тез кунларда ҳал бўлишини билганингизда, “Электрон навбат” тизимини жорий қилишни талаб қилган бўлармидингиз?

Олдинроқ хабар берганимиздек, ЙҲХБ туманлараро бўлинмаларидаги навбатларни камайтиришга қаратилган чоралар биз томондан босқичма-босқич йўлга қўйилмоқда. Аниқлик киритадиган бўлсак, ЙҲХБ бўлинмалари баъзи вазифлардан озод этилиши эвазига одамлар оқимининг камайиши кўзда тутилмоқда, хусусан:

1) Ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги нусхасига алмаштириш. Ушбу вазифа тўлиқ Адлия вазирлиги қошидаги Давлат хизматлари марказлари зиммасига юкланмоқда. Бугунги кунда янги турдаги ҳайдовчилик гувоҳномасини Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган 11 та “Ягона ойна” марказларидан еттитасида олиш мумкин. Қолган тўрттасини ҳам қамраб олиш бўйича ишлар давом этмоқда, лекин ҳозирни ўзида ЙҲХБ ТРИБларда ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштирмоқчи бўлган фуқаролар навбати юзага келмайди.

2) Олиб қўйилган ҳайдовчилик гувоҳномаларини қайтариш. 2018 йилнинг 1 ноябрь кунидан Ички ишлар вазирининг “Тошкент шаҳрида йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий жарималарни тўлашнинг биллинг тизимини жорий этиш тўғрисида»ги буйруғи”га мувофиқ, йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун жарималарни тўлашнинг биллинг тизими жорий қилинди. Натижада ЙҲХБ ходимлари томонидан қоидабузарларнинг ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб қўйилиши ҳолатлари камайди, албатта, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда томонидан транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинадиган ҳолатлар бундан мустасно. ЙҲХБ ТРИБда одамлар оқимининг камайганлиги даражасини тушуниш учун баъзи рақамларни келтирамиз. Жорий йилнинг октябрь ойида ЙҲХБ ходимлари ҳайдовчилар томонидан 61 978 маротаба йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини қайд этишди, ноябрда эса – 64 616 маротаба. Октябрь ойида 22 941 та ҳайдовчилик гувоҳномалари олиб қўйилган бўлса, ноябрь ойида бу кўрсаткич 6 436 тани кўрсатди. Шундай қилиб, ноябрь ойида ЙҲХБ бўлинмаларига бир олдинги ҳолатга қараганда 16 505 кишига камроқ миқдорда одамлар келган. 

3) Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима тўлаш. Хусусан, Payme тизими фойдаланувчилари йўл ҳаракати қоидаларини бузганликлари учун жаримани мобиль телефон ёки компьютер орқали қарор рақами ва жарима суммасини териб тўловни амалга оширишлари мумкин. Ушбу имконият сабабли ЙҲХБ ТРИБлардаги одамлар оқими сезиларли даражада камайди.

4) Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ (12.12.2017 йилдаги 5278-cонли ПФ), “Ягона дарча” марказларида жорий қилинадиган хизматлар рўйхатида жисмоний ва юридик шахсларнинг автомототранспорт воситаларини Давлат рўйхатидан ўтказиш хизмати ҳам келтирилган (3-илова, 58-сон п.).

Фармонда белгиланган 2020 йил 1 ноябрь кунига қадар бўлган муддатга қарамасдан, автомотранспорт воситалари учун давлат рақамлари олиш хизмати Тошкент шаҳридаги ўн битта Давлат хизматлари кўрсатиш марказларининг барчасида 2019 йилнинг биринчи кварталининг ўзидаёқ мавжуд бўлади. Ташкилий масалаларни тезкор ҳал қилишни имконияти йўқ, чунки масъулият соҳасини, IT-инфрaтизими ва маълумотлар базаси учинчи шахсларга топширилиши тартибини ҳам инобатга олиш даркор.  

Шунингдек, бугунги кунда мавжуд бешта ЙҲХБ ТРИБлар ушбу вазифани келгусида ҳам Марказлар билан бир қаторда амалга оширишади. Автомототранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказмоқчи бўлган фуқаролар оқими ҳозирда мавжуд 5 та маскан ўрнига 16 та масканга тақсимланади.

5) Техник кўрикдан ўтиш. Ҳозирда жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситаларини мажбурий техник кўриги Тошкент шаҳар ЙҲХБнинг тўртта бўлинмаларида амалга оширилади, аммо Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 июлдаги 3127-сон қарорига мувофиқ  жорий йилнинг бошидан буён техник кўрикни тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилиши тартибига босқичма-босқич ўтиш жараёни амалга оширилмоқда. Техник кўрик вазифасини хусусий сектор зиммасига қанчалик тез ўтиши инвесторларга боғлиқ.

Шунингдек, “Водители Ташкента” номли Facebook-гуруҳида кўтарилган масалалар бўйича қўйидаги изоҳларни беришни лозим топдик:

  • Эълон муаллифи “агрегатларни ечиш” жараёнида кўплаб навбатларда туриш ҳақида ёзади. Шуни хабар қиламизки, 29 ноябрь кунидан буён “Файзиобод” ТРИБ ЙҲХБ рўйхатдан ўтиш имтихон бўлимининг техник кўрик бокси, агрегатларни солиштириш биносида автотранспорт воситаларини ягона база орқали текшириш имкониятини берувчи кабинет ишга тушди. 
  • Шунингдек жорий йилнинг 29 ноябридан бошлаб Миробод туманидаги транспорт воситаларни рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш “Файзиобод” ЙҲХБ ТРИБ ҳудудидан учинчи туманлараро автотранспорт воситалари диагностикаси ҳудудига қуйидаги манзилга кўчирилди: Миробод тумани, Водил кўчаси, 54-уй (мўлжал: УзБум). Шундай қилиб, ЙҲХБ “Файзиобод” ТРИБ рўйхатдан ўтиш ва имтихон бўлими эндиликда Бектемир, Яшнобод, Шайхонтохур туманларига хизмат кўрсатади. ЙҲХБ “Узбум” ТРИБ эса Миробод ва Мирзо-Улуғбек туманларига хизмат кўрсатади. Шу тариқа, навбатни камайтиришга ва фуқароларнинг муаммоларини тезроқ ҳал этишга эришилади.
  • Фуқаролар томонидан жарима (ИИББ Telegram-боти орқали ҳам) тўланганида, давлат божи ёки бошқа расмий тўловлар амалга оширилганда келиб тушадиган маблағни тасарруфи ички ишлар органлари ваколатига кирмайди. Жамоатчиликни қизиқтираётган молиявий оқимлар давлат бюджетига йўналтирилмоқда. Давлат бюджетининг сарф қилиниши тўғрисида Молия вазирлиги томонидан “Фуқаролар учун бюджет” деб номланган қизиқарли нашр чиқарилди. Унда мутахассис бўлмаганлар учун тушунарли тарзда давлат бюджети тўғрисида инфографикалар тақдим қилинган.
  • Йўлларни, ишдан чиққан светофорларни таъмирлаш, йўл белгиларини ўрнатиш ҳам Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ваколатига кирмайди. Йўл белгиларини, кўрсаткичларни, светофорларни ўрнатиш ҳамда йўл чизмаларини чизиш Йўл ҳаракатини тартибга солувчи техник воситаларни ўрнатиш ва эксплуатация қилиш департаменти зиммасига йукланган. Бунга қарамасдан, Тошкент ш. ИИББ ЙҲХБ мунтазам равишда йўлларнинг, йўл белгилари ва кўрсаткичлари, светофорлар, йўлларни ёритувчи воситаларнинг ҳолатини мониторинг қилиб, Йўл ҳаракатини тартибга солувчи техник воситаларни ўрнатиш ва эксплуатация қилиш департаменти, Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармаси, “ТOShShAHARNUR” ДУК билан ҳамкорликда йўл ҳаракатини яхшилаш бўйича чоралар кўради. Йўл ҳаракатини тартибга солувчи техник воситаларнинг ишлашида камчиликлар юзага чиққан бўлса, Тошкент ш. ИИББ ЙҲХБ юқорида қайд этилган тузилмаларга кўрсатмалар йўллайди. Йўл белгилари, кўрсаткичлар, светофорлар ҳолатлари билан боғлиқ барча саволларни Йўл ҳаракатини тартибга солувчи техник воситаларни ўрнатиш ва эксплуатация қилиш департаментининг Диспетчерлик пунктига ушбу рақамлар орқали мурожаат қилишингиз мумкин: 281-52-58, 281-52-88.
  • Пропискаси Тошкент вилоятида бўлган, аммо Тошент шаҳрида истиқомат қиладиган фуқаролар ҳам ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги нусхасига пойтахтдаги Давлат хизматлари марказларида алмаштиришлари мумкинми, деган савол бизга тез-тез тушиб туради. Афсуски, бунинг иложиси йўқ – бу каби ҳолатда ҳайдовчилик гувоҳномаларини фақатгина прописка қилинган жой бўйича алмаштириш мумкин.

Бу маълумотлар сиз учун фойдали бўлди, деб ўйлаймиз. Биз, веб-манбалардаги муҳокамаларни мунтазам равишда кузатиш натижасида фуқароларни қийнаётган муаммолардан бохабар бўламиз. Биз томондан олиб борилаётган ишлар холис ва муносиб тарзда баҳоланади деган умиддамиз.

Powered by GSpeech