☰ Меню

Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати
хавфсизлиги бошқармаси

Қидирувда бўлган яна бир фуқаро ЙПХ ходимлари томонидан ушланди

Қидирувда бўлган яна бир фуқаро ЙПХ ходимлари томонидан ушланди

2022 йил 10 июль куни соат 2:35 ларда, Янгиҳаёт туманида жойлашган “А.Турбанов” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Ғ.Ғофуров ва С.Бегматовлар томонидан пойтахтдан Тошкент вилоятига чиқиб кетаётган "Nexia" русумли автомобиль тўхтатилиб, салонда бўлган йўловчи, 1993 йилда туғилган, Зангиота туманида яшовчи Н.В.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, ушбу фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 109-моддаси 2-қисми билан айбланиб, 2022 йил 23 июнь кунидан буён қидирувдалиги аниқланган.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Н.В. Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБга топширилган.

Йўлларда текширувлар давом этмоқда...

Powered by GSpeech