☰ Меню

Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати
хавфсизлиги бошқармаси

Лоқайд бўлманг, барчасига ўзимиз жавобгармиз

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан Шайхонтоҳур тумани ҳудудида содир этилган инсон ўлими билан боғлиқ йўл транспорт ҳодисаси ҳамда безорилик жинояти тафсилотлари муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда Шайхонтоҳур туман ИИО ФМБ раҳбарияти, туман ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари,туман прокурори, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари вакиллари, Ёшлар иттифоқи Кенгаши аъзолари, Бандликка кўмаклашиш Маркази,  “Оила” илмий Маркази, “Нуроний” жамғармаси ва бошқа бир қатор мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирок этишди. Шубилан бирга, йўл-транспорт ходисаси ва безорилик жиноятини  содир этган шахсларнинг ота-оналари, яқинлари, маҳалла раислари ва профилактика инспекторлари ва бошқа фаоллар қатнашишди.

Тадбирда Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туман ИИО ФМБ бошлиғи, полковник Улуғберди Нарзуллаев сўзга чиқиб: – Шайхонтоҳур туманида жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш борасида туманда мунтазам равишда профилактик тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда. Афсуски, олиб борилаётган бу саъй-ҳаракатларга қарамасдан, жорий йилнинг 28-мартида 20-25 ёшлар атрофидаги бир нечта шахслар Чилонзор туманида жойлашган тунги клубларнинг бирида эрталабгача кўнгилхушлик қилишади ва тўсатдан ўзаро низо келиб чиқади. Шундан сўнг тарафларнинг биттаси машинасига ўтириб воқеа жойидан кетади. Лекин унинг орқасидан тортишувни якунига етказиб қўйиш учун катта тезликда кетаётган ёшларнинг қилган нотўғри ҳаракатлари сабабли Самарқанд Дарвоза ва Алишер Навоий кўчаларининг кесишмаларида жиддий йўл-транспорт ходисаси яъни енгил автомашинаси билан йўловчи ташиш маршруткасини тўқнашиши натижасида бекатда турган йўловчининг устига маршрутка ағдарилади. Бу ходиса туфайли 62 ёшли аёл ҳаётдан кўз юмди ва шунингдек, бир нечта инсонларнинг оғир тан жароҳат олишига сабаб бўлганлиги ҳақида гапириб ўтди ва бу каби жиноятларнинг юзага келишига ота-оналарнинг, маҳалла фаолларининг эътиборсизлиги ва фарзандларини назоратсиз қолидиришлари  ҳамда бўш вақтларидан унумли фойдалана олмасликлари муаммонинг асл сабабларидан биридир-дея таъкидлади.  

Шунингдек йиғилишда сўз олган бошқа бир қатор мутассадди ташкилот ходимлари ҳамбугунги кунда ёшларимиз ўзлари учун яратилаётган имкониятлардан кенг фойдаланса, таълим олишга ва жамиятда ўз ўрнини топиш билан боғлиқ орзу-умидларини амалга оширишга ҳаракат қилишса келгусида бундай салбий иллатларга қарам бўлмасликлари ва асосий урғуни оиладаги тинч, хотиржам ҳаётни таъминлашга қаратиш кераклиги тўғрисида тўхталиб ўтишди. 

Powered by GSpeech