☰ Меню

Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати
хавфсизлиги бошқармаси

“Ватанпарварлик ” ойлиги

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХБ 2 чи, 3 чи, ва Кузатув ва оммавий тадбирларни ўтказиш батальонлари ЙПХ инспекторлари билан “Ватанпарварлик ” ойлиги доирасида “Йўл-патруль инспекторлари мулоқот маданияти ва руҳий зўриқишларни ” олдини олишга қаратилган семинар тренинг ўтказилди.

Семинар –тренинг давомида бугунги кунда мулоқот жараёнида йўлга қўйилган камчиликлар, шу жумладан руҳий зўриқишларни олдини олиш, стресс ва ундан кейинги ҳолатларни бартараф этиш тўғрисида маълумотлар бериб борилди.  Семинар тренинг жонли  равишда олиб борилди, интерактив уйинлар орқали психологик машқлар бажарилди.

Бугунги кунда ЙПХ инспекторлари салбий эмоционал таъсирларга кўп учрагани туфайли , психологик жиҳатдан саводхонликни оширишга қаратилган тавсия ва маслаҳатлар Йўл патруль бригадаси психологи томонидан бериб борилди.

Powered by GSpeech