☰ Меню

Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати
хавфсизлиги бошқармаси

Юнусобод туманида содир бўлган ЙТҲ ҳақида маълумот

2022 йилнинг 1 июнь куни тахминан соат 21:30 ларда Юнусобод тумани, Амир Темур кўчасида, ҳайдовчи 1978 йилда туғилган И.Қ. “ГАЗель” русумли, давлат рақам белгиси 01 716 ХВА бўлган автомашинада ҳаракатланиб, тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган. Натижада пиёда 1989 йилда туғилган Ф.Х. тан жароҳатлари олиб, касалхонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
Ҳурматли ҳайдовчилар! Йўл ҳаракати қоидаларига риоя этишингизни, пиёдалар ўтиш йўлаги олдида тезликни пасайтиришингизни сўраймиз

Powered by GSpeech