☰ Меню

Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати
хавфсизлиги бошқармаси

Яккасарой туманида рўй берган ЙТҲ ҳақида маълумот

2021 йил 5 март куни тахминан соат 09.30 да Яккасарой тумани Боғибўстон кўчасида 22 ёшли Д.Р. “Mercedes-Benz” русумли (давлат рақами 01 W 813 LB) автомобилни бошқариш давомида пиёдалар 41 ёшли Г.Д. ва 58 ёшли Х.М.ларни уриб юбориб, сўнг 33 ёшли И.К. бошқарувидаги “Cobalt” (давлат рақами 01 Р 631 КВ) автомобилига тўқнашган. ЙТҲ сабаблари аниқланмоқда.
ЙТҲ оқибатида 41 ёшли Г.Д.га бадан шикастлари етган. 58 ёшли Х.М. олган жароҳатлари туфайли воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди. Марҳумнинг яқинларига чуқур таъзия изҳор этамиз.
Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266 моддаси 2 қисми бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Powered by GSpeech