☰ Меню

Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати
хавфсизлиги бошқармаси

80 та маст ҳайдовчилар ва бошқа қоидабузарликлар: ЙПХ инспекторлари томонидан ўтган ҳафта давомида олиб борилган ишлар тўғрисида

Жазирама ёзнинг муаммоларидан бири – бир-икки бокал яхна пиво ичиб автомобиль бошқармоқчи бўлган ҳайдовчилардир. Биз мунтазам равишда ушбу қоидабузарлик ортида ётган хавф ҳақида огоҳлантириб, профилактик тадбирлар олиб борамиз, аммо шунга қарамасдан ушбу қўпол қоидабузарлик пойтахт йўлларида учраб турмоқда. 

 

2019-йилнинг 24-июнь кунидан 30-июнгача 19 162 та Йўл ҳаракати қоидалари бузилиши фактлари ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспекторлари томонидан қайд этилган бўлиб, шулардан 3 664 таси – йўл қўйилган қўпол қоидабузарликлардир. Статистиканинг баъзи рақамлари билан қуйидаги жадвалда танишишингиз мумкин.

Транспорт воситасини бошқаришда энг муҳими – йўлдаги вазиятни узлуксиз назорат қилишдир. Бошқарув давомида SMSни ўқишга сарфланган бир-икки сония ёки видеоролик томоша қилишга сарфланган вақт соғлиқ ва ҳаётингизга етадиган футур сабаби бўлиши мумкин. Шунга қарамасдан, ўтган ҳафта давомида ЙПХ инспекторлари томонидан телефонда гаплашган ҳайдовчиларга нисбатан 176 та баённомалар тузилди, ва яна учта баённома – видеомонитордан фойдаланганлик сабабли расмийлаштирилди.

Светофорнинг тақиқловчи белгисини менсимасдан ўз жонига хавф туғдираётган кимсалар тўғрисда ҳам мунтазам равишда хабар бериб борамиз, бу сафар Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-4-моддасида кўрсатилган қоидабузарликни содир этган 193 киши қайд этилди.

Транспорт бошқаруви учун зарур бўлган ҳужжатларсиз (юқоридаги Кодекснинг 135-моддаси) автомобиль бошқарган 349 киши ЙПХ инспекторлари томонидан ўтган ҳафта тўхтатилдилар. Чиқиш олдидан барча ҳужжатларингиз жойида эканлигига ишонч ҳосил қилинг.

Янги автомобиль харид қилган кишилар ЙҲХБ РЎ ва ИОБда автомобилларини рўйхатдан ўтказишни унутишади. Бу эса Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 125-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ жазоланади.

Транспорт воситасида пиёдалар йўлакчаларидан ҳаракатланиш ўтган давр ичида 641 марта қайд этилди. Пиёдаларнинг ҳуқуқларини менсимасликни ҳам ошириб юборишган ҳайдовчиларга Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-моддасига мувофиқ, ЭКИҲнинг ½ дан 4 бараваригача жарима солиниши мумкин.

Тўхташ ва тўхтаб туриш қоидаларини бузган (Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-6-моддаси) ҳайдовчиларга нисбатан 1 209 та баённомалар расмийлаштирилди. Ушбу рақамлар ошиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмоқчимиз, яқинда бу қоидабузарлик автоматик тарзда қайд этила бошлайди.

Ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши транспорт воситаларининг ёки бошқа мол-мулкнинг шикастланишига олиб келиши билан боғлиқ ҳолатлар (Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс) ўтган ҳафта мобайнида 534 марта қайд этилди. Ушбу қоидабузарликка йўл қўйган шахсларни ЭКИҲнинг 2 бараваридан 4 бараваригача бўлган миқдордаги жарима кутмоқда.

Энди мақоламизни бошлаган мавзуимизга қайтсак. Жамиятимизда жиддий бир муаммо бор: бу маст ҳолатда автомобиль бошқаришга нисбатан масъулиятсизларча муносабат. Чойхонада “оқ чой” ичувчи улфатлар орасида бирортаси автомобиль бошқармоқчи бўлса, атрофдагилари ҳайрон ҳам бўлишмайди. Бу ҳолатдаги аралашув “бировнинг ишига аралашиш” ҳисобланмайди. Қоидабузарликни кўра туриб унга қарши ҳеч бир ҳаракат қилмасангиз, бир маънода унинг маънавий шериги бўласиз. “Азгина ичиш” оқибатида ҳам реакция сезиларли даражада пасаяди. Маст одамнинг йўл ҳаракатини назорат қилиши хавфсизлик меъёрларига мувофиқ бўлмайди. Бундай киши пиёдаларнинг, йўловчиларининг ва ўзининг ҳаётига хавф туғдиради.   

Ўтган ҳафтада маст ҳолатда автомобиль бошқариш факти 80 марта қайд этилди. Анъанавий тарзда ўзининг ва СИЗНИНГ ҳаётингиз учун хавф туғдирган ҳайдовчилар рўйхатини келтирамиз:

24 ёшли Ислом Х. (“Мерседес-Бенц” автомобили, давлат рақами 01 L 700 BA);

27 ёшли Алишер Т. (“Каптива” автомобили, давлат рақами 01 Н 005072);

56 ёшли Эргаш Т. (“Нексия” автомобили, давлат рақами 01 236 ТТЕ);

27 ёшли Азизжон Д. (“Каптива” автомобили, давлат рақами 30 V 010 FA);

18 ёшли Абдуборий А. (Мотоскутер);

22 ёшли Равшан У. (Мотоскутер);

35 ёшли хоразмлик Азамат М. (“Каптива” автомобили, давлат рақами 90 S 777 KA);

35 ёшли хоразмлик Мақсуд А. (“Кобалт” автомобили, давлат рақами 90 G 774 FA);

28 ёшли қашқадарёлик Сирожиддин Н. (“Нексия” автомобили, давлат рақами 70 Z 457 HA);

38 ёшли қашқадарёлик Юсупжон А. (“Нексия” автомобили, давлат рақами 70 Р 161 ВА);

26 ёшли қашқадарёлик Бекзод М. (“Матиз” автомобили, давлат рақами 01 U 151 TA);

39 ёшли жиззахлик Убайдулла А. (“Ласетти” автомобили, давлат рақами 01 Т 031 WA);

24 ёшли бухоролик Нусрат К. (“Ласетти” автомобили, давлат рақами 10 О 299 РА);

23 ёшли самарқандлик Адхамжон К. (“Нексия-2” автомобили, давлат рақами 01 702 FDA);

35 ёшли Тошкент вилоятилик Рузмат М. (ЗИЛ-130 автомобили, давлат рақами 01 911 АСА);

29 ёшли Тошкент вилоятилик Умиджон Й. (“Ласетти” автомобили, давлат рақами 01 D 490 YA);

41 ёшли Тошкент вилоятилик Дониёр Н. (“Ласетти” автомобили, давлат рақами 01 399 DGA);

30 ёшли Тошкент вилоятилик Эмиль М. (“ВАЗ-2106” автомобили, давлат рақами 10 Х 121 ВА);

23 ёшли Тошкент вилоятилик Ахрор М. (“Матиз” автомобили, давлат рақами 01 F 604 BB);

38 ёшли Тошкент вилоятилик Искандар М. (“Нексия” автомобили, давлат рақами 10 W 345 OA)

45 ёшли Фаҳриддин М. (“Ласетти” автомобили, давлат рақами 01 Р 565 ОА);

35 ёшли Жалолиддин Х. (“Спарк” автомобили, давлат рақами 01 Р 542 ХА);

47 ёшли Наримон К. (“Спарк” автомобили, давлат рақами 01 V 246 XA);

20 ёшли Жавоҳир С. (“Дамас” автомобили, давлат рақами 01 W 443 XA);

27 ёшли Абдурашид К. (“Ласетти” автомобили, давлат рақами 01 N 448 SA);

21 ёшли Муҳаммад З. (“Эпика” автомобили, давлат рақами 01 М 680 ЕВ);

31 ёшли Қозим Э. (“Ласетти” автомобили, давлат рақами 01 О 563 DB);

27 ёшли Ислом М. (“Спарк” автомобили, давлат рақами 01 990 VEA);

23 ёшли Фаҳриддин С. (“Ласетти” автомобили, давлат рақами 01 Н 226 ЕВ);

47 ёшли Илдар Г. (“Ласетти” автомобили, давлат рақами 01 D 088 PA);

25 ёшли Зокиржон (“Эпика” автомобили, давлат рақами 01 М 708 ОА);

30 ёшли Хуршид Х. (“Матиз” автомобили, давлат рақами 01 J 991 TA);

31 ёшли Муродбек Н. (“Матиз” автомобили, давлат рақами 01 D 634 VA);

27 ёшли Ислом М. (“Кобальт” автомобили, давлат рақами 01 531 GDA);

55 ёшли Джаббор Р. (“ВАЗ-2106” автомобили, давлат рақами 01 D 634 МA);

28 ёшли Нормухамат Х. (“Нексия” автомобили, давлат рақами 01 R 627 VA);

27 ёшли Элёр Д. (“Нексия” автомобили, давлат рақами 01 К 546 UA);

31 ёшли Ойбек Д. (“Эпика” автомобили, давлат рақами 01 С 827  ZA);

33 ёшли Пулат М. (“Ласетти” автомобили, давлат рақами 01 К 123 DB);

28 ёшли Диёр С. (“Нексия” автомобили, давлат рақами 01 М 766 DB);

52 ёшли Қодиржон Х. (“Кобалт” автомобили, давлат рақами 01 345 НЕА);

22 ёшли Мирраимжон С. (“Матиз” автомобили, давлат рақами 01 N 335 NA);

47 ёшли Фахриддин (“Спарк” автомобили, давлат рақами 01 N 194 SA);

27 ёшли Султон А. (“Нексия” автомобили, давлат рақами 01 Т 916 ЕВ);

32 ёшли Отабек Д. (“Нексия” автомобили, давлат рақами 01 W 534 CВ);

35 ёшли Максим М. (“Кобалт” автомобили, давлат рақами 01 140 ТТЕ);

Ҳурматли ҳамшаҳарлар! Маст ҳолатда автомобиль бошқаруви тўғрисидаги қарашларингизни қайта кўриб чиқишингизни сўраймиз! Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 131-моддасининг санкциялари билан ушбу ҳавола орқали танишиб чиқишингиз мумкин.

Йўл ҳаракати қоидалари – бу СИЗНИНГ ортиқча саргузашт ва харажатларсиз ҳаёт кечириш имкониятингиздир. Уларни ҳар йили қайта кўздан кечириб чиқинг ва уларга амал қилинг.

Йўловчиларнинг хавфсизлик камарларидан ниҳоят чангларни артиб қўйинг ва улардан камарни тақишни талаб қилинг. Мана шу – ҳайдовчилик маданияти ва сизга ишонч билдириб автомобилингизга минганларга бўлган ҳурматдир.

Boshqa yangiliklar

Powered by GSpeech