☰ Меню

Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати
хавфсизлиги бошқармаси

Тошкент ЙҲХБ тарихи

Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг тарихи

 

XIX аср бошларида Ўзбекистонда пайдо бўлган биринчи транспорт воситалари (трамвайдан бошқа), яъни темир излардаги кичкинагина вагонча (Конка)ни отлар ёрдамида темир йўл вокзалидан «Эски жува» бозорига қадар бўлган йўналишда 30 дона вагончаларга бирин - кетин қўшилган 230 та отлар хизмат кўрсатган.

1908 йилда электр қуввати ёрдамида ҳаракатланувчи трамвайларни сотиб олиш тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилиниб, 1913 йилда биринчи маротаба трамвай Тошкент шаҳрининг Пушкин кўчасида ҳаракатланиши йўлга қўйилган.

Илк бора 1910 йилда йўналишга чиқарилган 9 та автобуслар маҳаллий аҳоли томонидан илиқ кутиб олинган.

1928 йилда биринчи бор йўл ҳаракатини тартибга солувчи инспектор (инспектор по регулированию уличного движения) лавозими жорий этилган ҳамда 1931 йилнинг май ойида маҳаллий хокимият маблағлари хисобидан йўл ҳаракатини тартибга солувчи алоҳида (отдельний отряд регулирования уличного движения) отрядлари ташкил этилган. 

1931 йил 16 декабрда «Биринчи навбатда барча ривожланган шаҳар, ўлка ва вилоят марказларида милиция бошқармалари таркибида йўл ҳаракатини тартибга солиш инспекцияларини ташкил қилиш масалаларини ишлаб чиқилиши ҳақида»ги тегишли буйруғи эълон қилинган.

1936 йил июль ойининг 3 санасида «Давлат автомобил назорати»нинг биринчи Низоми тасдиқланган ва айнан ушбу кун расман Давлат автомобил инспекцияси ташкил этилган кун деб эълон қилинган.

1937 йил 29 сентябр куни Давлат автомобиль инспекцияси ташкил этилиб, кўча ва йўлларда ҳаракатни тартибга солувчи отряд, дивизион ва взводларни ушбу инспекциянинг бўйсинуви таркибига киритган ҳамда унинг тузилишига ҳаракатни ташкил қилиш, маъмурий – тергов, техника назорати, рўйхатга олиш ва малака комиссия таркибий тузилмалари янги ташкил этилган ҳолда киритилган.

Шундай қилиб, худди шу тарихий саналарда Тошкент ички ишлар комиссариати Давлат автомобиль инспекцияси ҳам қайта ташкил қилиниб, унинг шу кунга қадар намоён бўлиб келаётган маъмурий биноси “Глинка-44” манзилида фаолият кўрсатиб келган.

2010 йилдан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХ бошқармаси, Чилонзор тумани Ц-квартал, Меҳр кўчаси-56 уйда жойлашган бўлиб, ҳозирги кунда фаолият кўрсатиб келмоқда.

Powered by GSpeech