☰ Меню

Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати
хавфсизлиги бошқармаси

ЙҲХБ ЙПХ инспекторлари малакаларини оширишмоқда

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ раҳбариятининг ташаббуси билан яқинда ички ишлар органларига қабул қилинган йўл-патруль хизмати инспекторлари учун ўқув машғулотлари ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ илмий-тадқиқот маркази мутахассислари йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ишлари ҳақида сўзлаб беришди.

Машғулотлар давомида йўлларда транспорт воситалари ва транспорт оқимларимларини назорат қилиш, авариявий ҳолатларнинг олдини олиш, йўл-транспорт ҳодисалари сабабларини аниқлаш ва бошқа мавзулар муҳокама қилинди.   

Инспекторлар ўз билим ва кўникмаларини қўллашлари, ҳамда замонавий услублардан фойдаланишлари учун олинган назариявий билимлар амалиётда мустаҳкамланди.

Бу каби машғулотлар мунтазам равишда ўтказилмоқда.

Powered by GSpeech